Линклар

logo-print

Исроил полицияси оёққа турди


Қуддусдаги мактабга қуролли ҳужум уюштирилгандан сўнг Исроил полицияси жанговар шайлик ҳолатига келтирилди.

6 март куни қуролланган шахс яҳудийларнинг диний мактабига бостириб кириб, саккиз кишини отиб ташлаган эди. Бу ҳужумда яна ўн киши тан жароҳати олди. Мактабга ҳужум қилган шахс эса воқеа жойига етиб келган полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган.

7 март куни Қуддусда ўлдирилган талабаларнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин раҳбарияти билан ўтказилаётган тинчлик музокараларини давом эттиражагини маълум қилди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос, АҚШ президенти Жорж Буш, ЕИ ҳамда БМТ Қуддусдаги ҳужумни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG