Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:29

“Бирлик” аъзоси ўзининг калтакланишида сиёсий сабаб кўрмоқда


Наманганда мухолифатдаги “Бирлик” партияси аъзоси Абдураҳмон Алиев номаълум шахс томонидан калтаклаб кетилди. Бир ҳафтадан буён шифохонада ётган А.Алиев калтакланишига айнан сиёсий фаолияти сабаб бўлганини таъкидламоқда.

А.Алиев “Озодлик” билан суҳбатда 27 февраль куни у номаълум шахс томонидан ҳақорат қилиниб, калтакланганини билдирди.

“27 февраль куни соат олти яримлар атрофида шаҳардан уйга қайтиб келдим. Таксидан тушсам, кўчанинг олдида бир йигит турган экан. Яхши таний олмадим. Икки қадам ташлаганимдан кейин ҳалиги йигит: “Мен билан сўрашмайсанми?” деди. Уни танимаганимни айтиб, қўл бериб сўрашдим. У мени шу пайтда ҳақорат қила бошлади. Энди у қилган ҳақоратга ҳеч ким чидамайди. Кейин битта мушт туширди. Кейин уйнинг дарвозаси эшигини синдириб, уйга бостириб кирди. Қўлида пичоқ ва арматура бор эди. Шу пайт қўшнилар чиқиб қолди. Ажратиб, уни олиб чиқиб кетишди. Мен ўзимдан кетиб қолган эканман. Шифохонага олиб келишди ва 7 кундан бери шу ерда ëтибман”,- деди А.Алиев.

А.Алиев айни ҳолат юзасидан ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

“Лекин ҳозиргача ҳеч қанақа натижа йўқ. Нима сабабдан шунақа қилганига мен ҳайрон бўлдим. Ë ўйин бўлдими? Менимча, бунинг орқасида қандайдир куч бор. Акс ҳолда у дабдурустдан келиб ҳақорат қилиши мумкин эмас. Мен шу ерда тураман. Орган ходимлари келади. Чунки мен ҳар доим назорат остидаман.Ўзбекистондан чиқиш визаси олиш учун ариза берсам, уч ойдан кейин сизга мумкин эмас экан, деб аризамни қайтиб беришди. Сабабини сўрасам, менга юқоридан рухсат бўлмаганини айтишди”,- деди А.Алиев.

Мустақил кузатувчи Носир Зокир ҳам мухолифат фаолининг калтакланиши унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқлигини билдирди.

“Маҳаллада Абдураҳим аканинг обрўлари жуда катта. Мен жуда кўп марта борганман. Бир неча марта йиғилишганмиз, суҳбатлашганмиз. Битта одам олдига келиб унга сен, деб мурожаат қила олмайди. Агар у оддий одам бўлганда, биз бу энди бир безорилик, деб ўйлаган бўлардик. Лекин ўйлашимизча, сиëсий ишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки бу одам 1999 йилги портлашлардан кейин қора рўйхатга кирган. Абдураҳмон аканинг уйи олдида ҳар доим битта ëки иккита машина кузатиб турганини мен ўз кўзим билан кўрганман”,- деди Носир Зокир.
XS
SM
MD
LG