Линклар

Мухолифат президентга қарши намойиш ўтказди


Грузия пойхатида мухолифатнинг минглаб тарафдорлари президент Михаил Саакашвилига қарши норозилик намойиши ўтказди. Грузия мухолифати етакчиси Леван Гачечиладзе намойишчиларга мурожаат қилиб, Грузияда эркин сайлов ўтказилмагунча норозилик акциялари доимий тарзда давом эттишини билдирди.

Парламент биноси ташқарисида тўпланган намойишчилар М.Саакашвилини 5 январь куни ўтказилган президент сайловида овозларни ўғирлаганликда айблади. Намойиш қатнашчилари май ойида ўтказилиши режалаштирилган парламент сайловидан аввал оммавий ахборот воситалари устидан назорат кучайтирилганидан норозилик билдирди.
XS
SM
MD
LG