Линклар

Сайлов натижалари ўз кучида қолди


Арманистон Конституциявий суди мамлакатда зўравонликларга сабаб бўлган президент сайлови натижаларини ўз кучида қолдирди.

24 февраль куни Арманистон Марказий сайлов комиссияси бош вазир Серж Саркисян сайловчиларнинг аксар овозини тўплаб, президент сайловида ғалаба қозонганини эълон қилганди. Шундан сўнг мағлубиятга учраган мухолифат номзоди Левон Тер-Петросян қалбакилаштирилган сайлов натижалари бекор қилинишни сўраб Конституциявий судга арз қилди. Суд сайлов давомида айрим қоидабузарликларга йўл қўйилганини эътироф этган эса-да, уларнинг сайлов натижаларига жиддий таъсир этмаганини билдирди.

Левон Тер-Петросян мағлубиятидан сўнг мамлакатда 10 кун давомида норозилик намойишлари тинмади. Охир-оқибат намойишнинг ҳукумат кучлари томонидан куч билан бостирилиши оқибатида 4 киши нобуд бўлди. Пойтахт Ереванда 10 мартга қадар фавқулотда ҳолат жорий этилган.
XS
SM
MD
LG