Линклар

Путин НАТО тимсолида БМТни кўрмоқда


Россия президенти Владимир Путин НАТО ўзини БМТга айлантирмоқчи дея, Шимолий Атлантика иттифоқини кескин танқид остига олди.

Москва ташқарисидаги қароргоҳида Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашган В.Путин НАТОнинг тобора кенгайиши зарарли бўлиши мумкинлиги борасида огоҳлантирди.

“Бугунги кунда бир-бирига адоватда бўлган икки тизимнинг йўқлиги шароитида ҳарбий -сиёсий блокнинг чексиз кенгайиб бориши нафақат мақсадга мувофиқ эмас, балки зарарли ҳамдир. БМТнинг ўрнини босадиган ташкилотни тузишга ҳаракат бўляпти, деган таассурот пайдо бўляпти”,– деди В.Путин.

В.Путин Дмитрий Медведев президентлик вазифасига киришганидан сўнг Ғарб давлатлари Москва билан муносабатларни ўрнатиш осонроқ бўлади, деб умид қилмаслиги кераклигини таъкидлади. Ўтган ҳафтада президент этиб сайланган Д.Медведев ҳам Германия канцлерини қабул қилди.
XS
SM
MD
LG