Линклар

Сербияда муддатдан аввал парламент сайлови ўтказилади


Косово мустақиллиги борасидаги мунозаралар сабабли Сербия ҳукуматида бўлиниш юзага келди. Душанба куни президент Борис Тадич янги парламент сайловининг май ойида ўтказилишини эълон қилиши кутиляпти.

Шанба куни Вазирлар Маҳкамасини Европа Иттифоқи билан яқин муносабатлар ўрнатишдан воз кечишга кўндира олмаган бош вазир Воислав Коштуница ҳукумати истеъфосини эълон қилди. У Косово мустақиллигини тан олган Европа Иттифоқини қоралаб чиқди.

Бироқ ҳукумат таркибидаги айрим вазирлар Сербиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириши борасидаги сўзлашувларни тўхтататишга жиддий қаршилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG