Линклар

Худкуш америкалик аскарларни ўлдирди


Бағдод марказида содир этилган портлашда америкалик беш аскар нобуд бўлди, яна уч нафари жароҳатланди.

Хабарларга кўра, худкуш АҚШ ҳарбийларига яқинлашиб ўзини портлатиб юборган.

Бундан бироз аввал Ироқнинг марказий Дажла вилоятида содир этилган икки портлашда ҳам 6 киши нобуд бўлиб, 20дан ортиқ фуқаро жароҳатланган эди.

Ироқ полициясининг маълум қилишича, вилоятнинг Канан шаҳарчасида худкуш аёл содир этган ҳужумда тўрт киши, жумладан, маҳаллий қабила етакчиси ҳалок бўлган. Иккинчи портлаш ҳам худкуш томонидан Шаҳарбон шаҳарчасидаги полиция участкаси яқинида содир этилган.
XS
SM
MD
LG