Линклар

ЕИ Эрон билан музокараларга тайёр


ЕИ расмий Теҳрон билан Эрон ядровий дастури борасида музокараларни давом эттиришга тайёр эканини билдирмоқда.

ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана ўзаро музокараларни давом эттириш борасида Эрон ядровий дастури музокарачиси Саид Жалилий томонидан ҳозирча ҳеч қандай таклиф билдирилмаганини маълум қилди. 9 март куни Эрон томони ҳам Ҳавьер Солана билан музокаралар ўтказишга тайёр эканини билдирган эди.

Жорий ой бошида БМТ хавфсизлик кенгаши ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши навбатдаги санкцияни жорий этган эди.
XS
SM
MD
LG