Линклар

Фавқулодда ҳолат енгиллаштирилди


Арманистон президенти Роберт Кочарян пойтахт Ереванда жорий этилган фавқулодда ҳолатни қисман енгиллаштирди.

Президент қарорига кўра, сиёсий партиялар ўз фаолиятини қайта давом эттириши мумкин. Шунингдек, рўйхатга олинмаган фуқароларни пойтахтдан чиқариб юбориш амалиёти ҳам тўхтатилди.

1 март куни мухолифат тарафдорлари ва милиция ходимлари ўртасида рўй берган тўқнашувлардан сўнг Р.Кочарян пойтахтда фавқулодда ҳолат жорий қилган эди.

Айни пайтда Россия президенти Владимир Путиннинг Арманистонда 19 февраль куни ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонган бош вазир Серж Саркисянни Москвага таклиф қилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG