Линклар

Сербияда парламент тарқатиб юборилади


Сербия Вазирлар Маҳкамаси мамлакат президенти Борис Тадичдан парламентни тарқатиб юбориш ҳамда 11 майга муддатдан аввал парламент сайлови белгилашни сўради.

Вазирлар Маҳкамасида Косово мустақиллигини борасида миллиятчи ва ғарбпараст вазирлар ўртасида бўлиниш юзага келгандан сўнг бош вазир Воислав Коштуница шанба куни ўз ҳукумати истеъфолсини эълон қилганди.

В.Коштуница ва бошқа миллиятчи вазирлар Косово мустақиллиги ЕИ томонидан тан олинишига жавобан ғарбпараст вазирларни ҳам Сербиянинг ЕИга аъзо бўлиш уринишларини тўхтатишга чақирган эди. Бироқ ғарбпараст вазирлар бу музокаралар давом эттирилишини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG