Линклар

logo-print

Зўравон милиционер судга тортилди


Душанбе шаҳрида тергов чоғида гумонланувчига нисбатан қийноқ усуллари қўллаган тожикистонлик милиция ходими устидан суд жараёни бошланди.

Душанбе шаҳри прокуратураси терговчиси Юсуфжон Юсуфзоданинг билдиришича, Исмоил Сомоний тумани ички ишлар бўлими вакили Жамолиддин Алиев тилла тақинчоқлар ўғирлашда гумонланиб қўлга олинган 14 ёшли ўспирин Нодир Махтумовдан иқрорлик кўрсатмаси олиш мақсадида унга қийноқ усуллари қўллаган. Уст-боши ечиб олинган ўспиринга LG русумли электр ускуна ёрдамида оғир тан жароҳатлари етказган милиция ходими устидан тергов ниҳоясига етиб, судга юборилган.

Терговчининг айтишича, Ж.Алиев тергов чоғида ўз айбларига қисман иқрор бўлган.

Жабрланувчи Нодир Махтумов айни пайтда шифокорлар назоратига олингани таъкидланди.
XS
SM
MD
LG