Линклар

“Ҳизб ут-таҳрир” экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритилди


Тожикистон Олий суди “Ҳизб ут-таҳрир” ҳаракатини экстремист ташкилотлар рўйхатига киритди.

Олий суд қарорига кўра, бу ҳаракатнинг Интернет сайти ҳам Тожикистон ҳудудида тақиқланди. Шунингдек, “Ҳизб ут-таҳрир” ғояларини тарғиб этувчи аудио, видео тасмалар ва адабиётларни ҳам Тожикистон ҳудудига олиб кириш маън этилади.

Жаҳонда исломий халифалик қуришни мақсад қилган “Ҳизб ут-таҳрир” ҳаракати ўз мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай зўравонликлардан йироқ эканини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG