Линклар

logo-print

Сергей Лавров кейинги ҳафтада Яқин Шарққа сафар қилади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, С.Лавров 19-21 март кунлари Сурия, Исроил ва Фаластинга боради.

Вазирлик эълон қилган баёнотда айтилишича, Ғазо минтақасидан амалга оширилган ракета ҳужумларига жавобан Исроил қўшинларининг ҳаво зарбаси бериши оқибатида бу минтақадаги вазият кескинлашган.

Кейинги ҳафтада АҚШ вице президенти Дик Чейнининг ҳам Саудия Арабистони, Исроил, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Туркия ва Уммонга сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG