Линклар

Автобус портлатилди


Ироқ жанубида йўловчилар кетаётган автобуснинг йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келиши оқибатида 16 киши нобуд бўлди.

Ироқ полициясининг билдиришича, содир этилган портлашда камида 20 киши тан жароҳати олган.

Бундан бироз аввал Мосул шаҳрида рўй берган тўқнашувларда тўққиз киши ҳалок бўлган эди.

Хабарларга кўра, қуролланган бир гуруҳ шахс маҳаллий полиция участкасига ҳужум қилган. Рўй берган отишмада полициянинг тўрт ходими ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши нобуд бўлган. Ҳужум қилганлардан тўрттаси воқеа жойида отиб ўлдирилган.

10 март куни ҳам Ироқнинг Дажла вилоятида содир этилган портлашларда америкалик 8 ҳарбий ва саккиз ироқлик нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG