Линклар

logo-print

Афғонистонда 2007 йилда зўравонликлар кўлами кечкин ошди


БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Хавфсизлик кенгашига тақдим этган ҳисоботида айтилишича, ўтган йили Афғонистонда зўравонликлардан нобуд бўлганлар сони 8 минг кишидан ошиб кетган. 2007 йилда бир ойда камида 566 маротаба қўпорувчилик ҳаракати содир этилган.

Пан Ги Муннинг билдиришича, жангариларга кўрсатилаётган ёрдамнинг асосий қисми хорижий давлатлардан келмоқда.

Шунингдек, Пан Ги Мун БМТнинг Афғонистондаги миссияси мандатини яна бир йилга узайтиришни тавсия қилди.
XS
SM
MD
LG