Линклар

Марказий Осиё гази нархи ошади


Россиянинг “Газпром” ширкати эълон қилган баёнотда айтилишича, Москвада ўтказилган музокаралардан сўнг Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўз газини 2009 йилдан бошлаб Европа нархларида сотишга розилик берган.

Марказий Осиё давлатлари шу пайтгача Россияга ўз газини Ғарбга етказилиб берилаётган газга қараганда анча арзон нархда сотаётган эди.

Кузатувчилар “Газпром”нинг бу баёноти Европадаги газ истеъмолчилари учун етказиб берилаётган газ нархи яна оширилиши мумкинлигидан дарак эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG