Линклар

logo-print

Ўзбекистонда мухолифат йўлини танлаган марду майдонлар бор

  • Абдулла Искандар

Чeхия пoйтaхти Прaгaдa ўтaётгaн “Бир Oлaм” (One World) инсoн ҳуқуқлaрига бағишланган ҳужжaтли фильмлaр фeстивaлидa Ўзбeкистoн “Эрк” демократик пaртиясининг икки aъзoси ҳaқидaги фильм ҳам нaмoйиш этилди.

Голланд рeжиссёрлaри Фрaнк вaн дeн Eнгeл вa Мaшa Нoвикoвa тaрaфидaн oлингaн “Осмон билан ер орасида” номли бу фильм ёшлигидaн биргa кaттa бўлгaн фaрғoнaлик дoрбoзлaр вa “Эрк” партияси aъзoлaри Aҳaд вa Турсун aкaлaр ҳaқидaдир. Фильмдa “Эрк” фaoли Дилoрoм Исҳoқoвa ҳaм сурaтгa тушгaн.

Рeжиссёрлaр бу фильм oрқaли Ўзбeкистoндa мухoлифaт aъзoлaри қaндaй aҳвoлдa яшaётгaнини жoнли вoқeaлaр oрқaли aкс эттирa oлгaн. Тoмoшaбинлaргa лиқ тўлa зaлдa ўтган бу фильм нaмoйиши сўнггидa Ўзбекистонда диктaтурa мaвзусидa мунoзaрa ҳaм бўлди.

Фильмни Шоҳимардонда суратга олган режиссёр Маша Новикова бу киноасар танлов ҳақида эканини билдирди.

“Каримов деган мустабид бир умрга тахтга ëпишиб олган, болалар катта бўлгач, милиционер бўлишни орзу қиладиган, кўча-кўй порахўр жосуслар билан тўлиб-тошган, фақат ҳақ сўзни айтганингиз учун қамоққа тиқишадиган Ўзбекистондай бир абсурд мамлакатда мухолифат йўлини танлаган икки марду майдон ҳақида бу фильм”,- деди режиссёр.

Фильм қаҳрамони Аҳад ака “Эрк”нинг Шоҳимардондаги фаолларидан. У ўз йўлини танлаб бўлганини фильм давомида бир неча марта такидлайди.

“1993-94 йиллар “Эрк” партияси учун оғир йиллар бўлди. Менинг олдимга келишиб: “Партиянгизни тугатдик, сиз ë бу партияни тарк қиласиз, ëки ҳаммангизни қамаймиз”, дейишди. Бу мен учун танлов дақиқалари эди. Мен зулм ва хўрликни эмас, Эркни танладим. Уларга қарата: “Майли қаманг, қамайверинг, аммо биз одамдай яшашни истаймиз”, дедим. Кейин мени қамашди. Икки йилу олти ой қамоқда ўтирдим. 1998 йил қамоқдан чиқдим”,- дейди фильмда Аҳад ака.

Аҳад ака қамоқдан чиққандан кейин ҳам мухолифатдаги фаолиятини давом эттирди. Фильмда Аҳад аканинг мардикор бозоридаги аëллар билан суҳбати акс эттирилган.
Аҳад аканинг эски радиола орқали “Озодлик” радиосини эшитаëтгани акс этган кадрлар ҳам бор. Қўрқмайсизми, деб савол беради фильм бошловчиси.

“Қўрқмайман. Қўрқадиган жойим ҳам қолмади. Бир марта қамалиб чиқдим. Қўлидан келса яна қамайди. Дунëга бир марта келади киши”,- дея жавоб беради Аҳад ака.

Фильм Шоҳимардоннинг олов ичидан сакраëтган довюрак йигитлари тасвирлари билан давом этади. Ëниб турган олов халқа ичидан сакраëтганлар Аҳад аканинг ўғиллари эди. Булар худди юнон тангрилари каби куч-қудратга тўла йигитлардир.

“Аммо шу қадар куч-қудратга эга бўлган бу йигитлар отаси мустабид Каримов томонидан ҳибсга олинганида ҳеч бир тарзда қаршилик кўрсата олмади. Мен фильмда мана шу абсурд ҳолатни акс эттиришга уриндим. Ўзбек халқи кучли, забардаст халқ. Керак бўлса, у олов халқа ичидан сакраб ўтади. Аммо бир пасткаш мустабид зиндонида иложсиз қолади”,- дейди Маша Новикова.

Аҳад аканинг қизи Мафтуна дор устидан юрар экан, оëқлари титрамайди. Аммо отасининг икки ярим йил қамоқхонасида ўтирган кунларини эслар экан, кўзларидан шашқатор ëшлар оқади.

“Дугоналарим севги ҳақида гапиради. Мен бўлсам дор устида югуришим керак. Чунки бу керак. Отам ва укаларим учун зарур”,- дейди Мафтуна.

Фильм Шоҳимардондаги тўй манзаралари билан давом этади.

“Менга сиёсатга аралашиб, нима қилишимни бир неча марта айтишди. Тошингни кўтариб, дорбозлик ëки полвонлик қилиб юравермайсанми, дейишди. Мен йўлимдан қаймадим. Мен сўйиладиган қўй ëки тилсиз балиқ эмасман. Мен ахир инсонман”,- дейди Аҳад ака.

Унинг қизи Мафтуна ҳам отасининг сиëсат йўлидан ортга қайтишини истамайди. Керак бўлса, ўзи ҳам сиёсатга киришини айтади Мафтуна.

Фильмнинг Прагадаги намойиш пайтида томошабинлардан бири Ўзбекистондаги вазиятдан чиқиш йўли борми, деб савол берди.

“Каримов бор экан, Ўзбекистондаги аҳволдан қутулиб бўлмайди. Аммо Ўзбекистондай юртда мухолифат йўлини танлаган марду майдонлар ҳам бор”,- деди Маша Новикова.
XS
SM
MD
LG