Линклар

logo-print

Инглизлар сукукни муомалага киритмоқчи

  • Ҳасанжон

Буюк Британияда исломий қимматбаҳо қоғозларни муомалага киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Агар бу амалга ошса, британиялик мусулмонлар учун кўплаб қулайликлр юзга келади.

Мусулмонлар учун судхўрлик, яъни фоиз эвазига қарз бериш тақиқланган.
Ҳозирга қадар Буюк Британия ҳукумати чиқарган қимматбаҳо қоғозларга исломий шариат қонунлари тааллуқли эмасди. Бироқ шу ҳафтада Буюк Британия Молия вазирлигининг “сукук”, деб аталувчи исломий қимматбаҳо қоғозларни муомалага чиқариши борасида қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Сукукнинг одатдаги қимматбаҳо қоғозлардан фарқи шундаки, у қарзга, бинолар ёки ижарага олинган ерлар каби мавжуд мулкка асосланган. Инвесторлар эса ушбу мулклар орқали кўрилган даромадга шерик бўлади.

Агар бу режа тасдиқланса, Буюк Британия сукук – исломий қимматбаҳо қоғозни муомалага чиқарган мусулмон бўлмаган илк давлат бўлади. Буюк Британия ҳукуматининг иқтисод масалалари бўйича собиқ котиби Эд Булз ўтган йил апрелидан эълон қилган исломий қимматбаҳо қоғозларни муомалага киритиш сезиларли кўпайганини таъкидлади.

Эд Булз ва унинг ўрнини эгаллаган Китти Усшер фикрича, бу режа Британия учун жуда фойдали бўлади. Биринчидан, британиялик мусулмонлар исломий молия хизматидан кўпроқ фойдаланиш имконига эга бўлади. Иккинчидан, Лондоннинг дунёдаги етакчи Исломий молия маркази, деган мақоми мустаҳкамланади.

Мутахассис Дэвид Барзилай ҳукумат томонидан сукукнинг муомалага чиқарилиши Лондоннинг дунё бўйича нуфузи ошишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

“Исломий молия тизими ривожланиши ва у Британия молия тизими доирасида фаолият юритишига ёрдам бериши учун ҳукумат сўнгги олти йил давомида саъй-ҳаракатлар қилди. Бу Лондон шаҳрининг дунё бўйича Исломий молия маркази сифатида нуфузини ошириш йўлида олдинга ташланган навбатдаги қадамдир ”, – деди Дэвид Барзилай.

Буюк Британия ҳукуматига қарашли бинолар хусусий компаниялар ва тадбиркорлар қўлига ўтиб кетиши мумкинлиги боис бу масала Британияда баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Мухолифатчи депутат Эдвард Лей сукук ҳақидаги режа каттароқ муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида ташвиш билдирди. Агар бу режа тасдиқланса, Британия ҳукумати сукук, деб аталган Исломий қимматбаҳо қоғозларни жорий йил охирида муомалага киритиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG