Линклар

Сербияга Косово мустақиллигини тан олиш тавсия қилинди


АҚШ ва Буюк Британия Сербия ҳукуматини Косово мустақиллигини тан олишга чақирди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Залмай Халилзод расмий Белград Косовонинг мустақил давлат сифатида оёққа тураётганига кўникиши даркорлигини таъкидлади.

“Биз халқаро ҳамжамият ва БМТ Хавфсизлик кенгаши Сербияни ҳурмат қилиши, улар жиддий қабул қилиниши ҳамда бу масалага биз кўп вақт ажратаётганимизни билишини истаймиз. Бироқ Косовода рўй берган воқеаларни ортга қайтариш мумкин, деб ҳисоблаётган серблар алданмоқда”,-деди Залмай Халилзод.

БМТ Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзлаган Сербия ташқи ишлар вазири Вук Еремич Косово мустақиллигини тан олган давлатларни ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG