Линклар

Санкт-Петербургда 17 яшар ўзбек ўлдирилди


11 март куни Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилди.

Милиция ходимларининг билдиришича, шаҳарнинг Кондратская кўчасида Ўзбекистоннинг 17 ёшли фуқаросига номаълум икки шахс пичоқ билан ҳамла қилган, йигит олган жароҳатларидан воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Шунингдек, сешанба куни Ленинград вилоятининг Приморск шаҳри яқинида яна бир ўзбекнинг жасади топилгани маълум бўлди.

Санкт-Петербург милициясидаги манбанинг билдиришича, Ўзбекистоннинг ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган 31 ёшли фуқароси бошидан ва тана қисмидан олган жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG