Линклар

logo-print

Украина “Газпром” билан келиша олди


Украина ҳукумати Россиянинг “Газпром” ширкати билан газ экспорти борасида келишувга эришди.

Мазкур келишув “Газпром” ва Украинанинг “Нафтогаз” компаниялари раҳбарлари Алексей Миллер ҳамда Олег Дубин ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг имзоланди.

Янги келишувга мувофиқ март ойидан бошлаб Украина Россия газининг ҳар бир минг куб мерти учун 179,5 доллар тўлайди. Шунингдек, Украина январь ва февраль ойларида етказиб берилган газ учун тўловларни амалга ошириши борасида ҳам келишиб олинди.
XS
SM
MD
LG