Линклар

Айрим чекловлар бекор бўлди


Арманистон президенти Роберт Кочарян мамлакатдаги тартибсизликлардан сўнг оммавий ахборот воситалари фаолиятига жорий этилган айрим чекловларни бекор қилди.

Р.Кочарян 1 март куни Ереванда 20 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этганди. Бунга милиция ходимлари ва сайлов натижаларига норозилик билдирган намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар сабаб бўлган эди. 10 мартда ҳам Р.Кочарян пойтахтдаги фавқулодда ҳолатни қисман енгиллаштирганди.

Оқ уй маъмурияти Арманистондаги вазиятдан ташвиш билдириб, мамлакатдаги мавжуд бўҳронни музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG