Линклар

Сербия парламенти тарқатиб юборилди


Сербия президенти Борис Тадич мамлакат парламентини тарқатиб, 11 майга муддатидан аввалги парламент сайловини белгилади.

Сербия Вазирлар Маҳкамасида Косово мустақиллиги борасида миллиятчи ва ғарбпараст вазирлар ўртасида бўлиниш юзага келгандан сўнг бош вазир Воислав Коштуница 8 март куни ўз ҳукумати истеъфога кетишини эълон қилган эди.

В.Коштуница ва бир қатор миллиятчи вазирлар Косово мустақиллиги ЕИ томонидан тан олинишига жавобан ғарбпараст вазирларни ҳам Сербиянинг ЕИга аъзо бўлиш уринишларини тўхтатишга чақирган эди. Бироқ ғарбпараст вазирлар бу музокаралар давом эттирилишини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG