Линклар

logo-print

Халқаро ташкилот қамоқхоналарни текширади


Халқаро қизил хоч ташкилотига Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар ҳолидан хабар олишга рухсат берилди.

Хабарларга кўра, бундай рухсат берилиши учун халқаро ташкилот расмий Тошкент билан уч йил мобайнида музокаралар олиб борган. Ташкилотнинг минтақадаги делегацияси раҳбари Ив Жиованонининг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати ташкилотга олти ойлик синов муддати берган. Бу муддат давомида Халқаро қизил хоч ташкилоти делегацияси мамлакатдаги қамоқхоналарга бориб, маҳбуслар шарт-шароити билан яқиндан танишади.
XS
SM
MD
LG