Линклар

logo-print

Қирғизистонда Халқ инқилоби куни нишонланади


Қирғизистон парламенти 24 мартни Халқ инқилоби куни сифатида нишонлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

2005 йилнинг 24 мартида Қирғизистонда “лола инқилоби”дан сўнг президент Асқар Ақаев мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган эди.

24 мартни Инқилоб куни сифатида нишонлаш масаласи қирғиз парламентида уч йилдан бери турли мунозараларга сабаб бўлиб келаётган эди. Қирғизистон аҳолисининг бир қисми бу кунни Инқилоб куни сифатида тан олса, иккинчи қисми давлат тўнтариши куни сифатида баҳолайди.
XS
SM
MD
LG