Линклар

Канада ҳарбийлари мандати узайтирилди


Канада парламенти Афғонистондаги ўз қўшинлари мандатини 2011 йилгача узайтирди. Бироқ бунинг эвазига НАТО Канаданинг Афғонистондаги ҳарбийларига кўмак сифатида у ерга қўшимча ҳарбий куч ҳамда техника юбориши даркор.

Канаданинг консерватив ҳукумати ўтган ойда мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш борасида мухолифатдаги либераллар билан келишувга эришган эди.

Шу пайтгача Афғонистонда канадалик 80 та ҳарбий ва бир дипломат ҳалок бўлгандан сўнг канадаликлар ҳукуматдан бу мамлакатда қолаётган 2500 ҳарбийни ўз ватанига қайтаришни талаб қилинаётган эди.
XS
SM
MD
LG