Линклар

Косово серблари маҳаллий судга бостириб кирди


Косово шимолидаги Митровица шаҳрида икки юзга яқин этник серблар БМТ назорати остида бўлган маҳаллий суд биносига бостириб кирди. Бу воқеа НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффернинг Митровицага келишидан икки соат олдин рўй берди. БМТ сербларнинг ҳаракатини кескин қоралади.

Митровица полицияси матбуот котиби Бесим Котининг “Озодлик”ка айтишича, полиция махсус бўлинмалари намойишчиларни тўхтатиб қолишга уринган. Лекин улар аёллар ва ёш болалардан жонли қалқон сифатида фойдаланиб, полициячиларга ўткир нарсаларни улоқтира бошлаган.
XS
SM
MD
LG