Линклар

Тибетда тартибсизликлар бўлмоқда


Тибет пойтахти Лҳаса шаҳрида намойишчилар дўконлар ва бир қанча машиналарга ўт қўйиб юборди.

АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси шаҳарда ўқ овози эшитилгани ҳамда рўй берган тартибсизликлар оқибатида тан жароҳати олган бир қанча одам маҳаллий шифохонага ётқизилганини билдирди.

Гувоҳларнинг айтишича, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам будда роҳибларининг Хитой бошқарувига қарши бир ҳафта муқаддам бошлаган норозилик намойишларига қўшила бошлаган.

Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама Хитой ҳукуматига мурожаат этиб, намойишчиларга қарши куч ишлатишдан воз кечишга чақирди.

“Озод Осиё” радиоси тарқатган маълумотга кўра, шаҳардаги учта катта ибодатхона ҳукумат қўшинлари томонидан қуршовга олинган.

Буюк Британия ҳукумати рўй берган тартибсизликлардан ташвиш билдириб, Хитой раҳбариятини у ерда рўй берган воқеаларга оид маълумотни ошкор қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG