Линклар

Москва вилоятида ўзбеклар ҳалок бўлди


14 мартга ўтар кечаси Москва вилоятида рўй берган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистоннинг олти фуқароси ҳалок бўлди. Яна бир неча ўзбекистонлик шифохонага ётқизилди.

Хабарларга кўра, автоҳалокат юк машинаси ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобусга урилиб кетиши натижасида содир бўлган. Микроавтобус ҳайдовчиси ва олти йўловчи воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган. Ҳалокат оқибатида жабрланган уч киши шифохонага ётқизилган, икки йўловчига амбулатория тартибида тиббий ёрдам кўрсатилган.
XS
SM
MD
LG