Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:02

Олти ўзбек автоҳалокат қурбони бўлди


Россиядаги ахборот воситалари хабарига кўра, 14 мартга ўтар кечаси Москва вилоятида рўй берган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистоннинг олти фуқароси ҳалок бўлган. Яна бир неча ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.

Россия Федерацияси Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси вакиласи Светлана Ланданинг “Озодлик”ка билдиришича, автоҳалокат юк машинаси ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобусга урилиб кетиши натижасида содир бўлган. Микроавтобус ҳайдовчиси ва олти йўловчи воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Алексей Жигулин эса ҳалокат оқибатида жабрланган уч киши шифохонага ётқизилгани, икки йўловчига амбулатория тартибида тиббий ёрдам кўрсатилганини билдирди.

Светлана Ланда эса ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди.

“Микроавтобус ҳайдовчиси Младенков Смоленск вилоятида яшовчи Россия фуқаросидир. Қолган барча қурбонлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

“Қорақалпоғистонлик 1986 йилда туғилган Жунусбой Қурбонов, 1972 йилда туғилган Валихон Қиёсов, Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Ринат Давлатёров, 1972 йилда туғилган Жеткерген Ражабов, 1982 йилда туғилган Холмирза Зарипов, 1986 йилда туғилган Жасур Ғоипов авария қурбон бўлди”, – деди С.Ланда.

Унинг сўзларига кўра, 1978 йилда туғилган Аҳмедов Ю.Г., 1977 йилда туғилган Масаринов С.Т., 1984 йилда туғилган Полтанов М.М., Чимбой туманининг Майжон қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғилган Султонмуродов Х.С., Нукусда яшовчи 1964 йилда туғилган Бобожонов Ю.Д. автоҳалокат пайтида жароҳатланган.

С.Ланда айни пайтда мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG