Линклар

Ҳарбий омбор портлаб кетди


Албания пойтахти Тирана яқинидаги ҳарбий омборда кучли портлашлар юз бергани оқибатида 150дан ортиқ одам жароҳатланди, ўнлаб одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий шифохоналарга олиб борилган одамларнинг аксарини атроф қишлоқларда яшовчи аёллар ва болалар ташкил этади.

Ҳукумат расмийларига кўра, портлаш таркибида америкалик мутахассислар ҳам бўлган уч гуруҳ омборда сақланаётган эскирган ўқ-дориларни бузаётган пайтда бошланган. Кучли портлашлар овози ҳатто 100 километр нарида Македонияда ҳам эшитилган.
XS
SM
MD
LG