Линклар

Эрондаги парламент сайловида консерваторлар олдинда бормоқда


Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, 144 та сайлов участкасида берилган овозлар санаб бўлингандан сўнг президент Маҳмуд Аҳмадийнажот билан иттифоқчи бўлган қаттиққўл консерваторлар парламентдаги 53 ўринни, мўътадил консерваторлар 38 ўринни ва ислоҳотчилар 18 ўринни эгаллагани маълум бўлди. 35 та ўринни мустақил номзодлар эгаллаган. Эрон парламентидаги 290 ўрин учун ўтказилган сайловда берилган овозларнинг аксар натижалари ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Эрон Ички ишлар вазирлиги сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 65 фоизи иштирок этганини билдирди. Ислоҳотчи номзодларнинг аксарига сайловда қатнашиш учун рухсат берилмагани боис, ислоҳотчилар раҳбарлари ва мустақил кузатувчилар парламент сайлови адолатли бўлмаганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG