Линклар

Портлаш қурбонлари сони ортди


Албания пойтахти Тирана яқинидаги ҳарбий омборда 15 март куни рўй берган кучли портлашлар қурбонлари сони етти кишини ташкил этди.

Албания бош вазири Сали Бериши ҳозирча яна ўнга яқин ишчининг тақдири номаълумлигича қолаётганини билдирди.

Шанба кунги портлашлар мутахассислар маҳаллий омборда сақланаётган эскирган ўқ-дориларни кўчираётган пайтда бошланган эди. Рўй берган кучли портлашлар оқибатида омбор атрофида истиқомат қилувчи аҳолидан 250га яқин киши тан жароҳати олганди.
XS
SM
MD
LG