Линклар

ЕИ Эрондаги парламент сайловига эътироз билдирди


ЕИнинг 15 март куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, жума куни Эронда бўлиб ўтган парламент сайлови халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб бера олмаган ҳамда бу сайловда мусобақа руҳи деярли кузатилмаган.

Эрондаги мазкур сайлов олдидан ислоҳотчи номзодларнинг кўп қисми сайловдан четлатилган эди.

Сайлов натижаларига кўра, президент Маҳмуд Аҳмадийнажот билан иттифоқчи бўлган қаттиққўл консерваторлар парламентдаги 67 ўринга, мўътадил консерваторлар 38 ўринга, ислоҳотчилар эса 30 ўринга эга бўлган. Шунингдек, парламентдаги 42 ўрин мустақил номзодларга насиб этди.
XS
SM
MD
LG