Линклар

Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати Лҳасадаги аҳоли ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 80га яқин фуқаро нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳиндистондан бошпана топган Тибет ҳукуматининг матбуот котиби тартибсизликларда 70дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олганини ҳам билдирди. Хитой ҳукумати эса жума кунги тўқнашувларда 10 киши нобуд бўлганини эълон қилди.

Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама Хитой ҳукумати ҳаракатларини кескин қоралади.

Айни пайтда Тибет пойтахтига ҳукумат кучларининг қўшимча бўлинмалари сафарбар қилинаётгани айтилмоқда. Ғарб давлатлари Лҳасадаги воқеалардан ташвиш билдирган бўлса, АҚШ ҳукумати Хитойни Тибетда юзага келган вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG