Линклар

Қозоғистон экин майдонларини кенгайтиради


Қозоғистон ҳукумати мамлакат аҳолисини озиқ-овқат билан тўлароқ таъминлаш мақсадида экин майдонларини кенгайтиришга қарор қилди.
Бу ҳақда ҳукумат мажлисида қишлоқ хўжалиги вазири Аҳметжон Есимов маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, дон экинлари майдони 600 минг гектарга, ёғ-мой олинадиган экинлар майдони 82 минг гектарга, шакарқамиш майдони 6,6 минг гектарга, сабзавот экинлари майдони 4,5 минг гектарга оширилади. Шунингдек, мевали боғлар майдони жорий йилда 34 минг гектарга, узумзорлар майдони 10 минг гектарга етказилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, вазирнинг маълум қилишича, мамлакат шимолий ҳудудларини мева-сабзавот билан барқарор равишда таъминлаш учун Озиқ-овқат корпорацияси Жанубий Қозоғистондаги 500 гектарлик мева-сабзавот майдонини 10 минг гектарга етказмоқчи, “ҚозАгро” эса Остонада озиқ-овқат маҳсулотлари сотадиган замонавий улгуржи бозор қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширишга киришди.
XS
SM
MD
LG