Линклар

Газ таъминоти ходимлари озодликдан маҳрум этилди


Тожикистонда илк бор шаҳар газ таъминоти идораси ходимлари ўз ишидаги масъулиятсизлик сабабли озодликдан маҳрум этилди.

Душанбе шаҳрининг Сино тумани судида бир ҳафта давом этган суд жараёнида “Сино-Шимол газ тақсимлаш тармоғи” собиқ бошлиғи Бахтиёр Муродов уч йилга ва мазкур корхонанинг яна икки ходими икки йилданга озодликдан маҳрум этилди.

2007 йилнинг 8 ноябрида Душанбе шаҳрининг Зарафшон кўчасидаги 15-уйда табиий газ портлаши оқибатида тожикистонлик икки фуқаро ва бир эронлик ҳалок бўлганди, шунингдек, уч киши турли тан жароҳатлари олган эди. Мазкур портлашда “Душанбегаз” корхонасининг турар-жой биноларига газ етказиб берувчи уч ходими айбдор топилиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
XS
SM
MD
LG