Линклар

Медведов келишувга ишончини йўқотмаган


Россия президенти этиб сайланган Дмитрий Медведев Россия ва АҚШ мудофаа тизими борасида мавжуд муаммоларни ҳал этишда муваффақиятга эришишига ишонч билдирди.

Бу ҳақда Д.Медведев Москвага келган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва мудофаа вазири Роберт Гейтс билан ўтказган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Хабарларга кўра, АҚШ расмийлари икки кунлик сафар чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, музокаралар ўтказади. Учрашувлар чоғида мудофаа тизими, ядровий қурол тарқалишининг олдини олиш ҳамда терроризмга қарши кураш масалалари муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG