Линклар

Суд хулосаси келаси ўн кунда эълон қилинади


Туркия Конституциявий суди мамлакатдаги “Адолат ва тараққиёт” партияси фаолиятини тўхтатишга оид шикоят аризаси юзасидан ўз хулосасини келаси ўн кун ичида эълон қилишини билдирди.

Туркия бош прокурори 14 март куни Конституциявий суддан мазкур партия фаолиятини тўхтатиш, бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда 70га яқин сиёсатчини беш йилга сиёсатдан четлатишни сўраганди.

Бош прокурорнинг айтишича, мазкур шахслар Туркиянинг дунёвийлик қадриятларига зарар етказган.

“Адолат ва тараққиёт” партиясининг яқинда муслималарга университетларга рўмолда боришига жорий қилинган тақиқни бекор қилиши Туркияни дунёвий давлат ўлароқ кўриш тарафдорлари ғазабини келтирган эди.
XS
SM
MD
LG