Линклар

logo-print

Маҳаллий серблар полиция билан тўқнашди


Косовонинг Митровица шаҳрида БМТ полицияси ва маҳаллий серблар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, тўқнашувларда БМТ полициясининг 25 ходими, НАТО тинчликпарвар кучларининг саккиз аскари ва ўнлаб серблар тан жароҳати олган.

Мазкур тўқнашувлардан сўнг БМТ полициясига шаҳарни тарк этишга бўйруқ берилди.

Митровицадаги тўқнашувларга БМТ полициясининг НАТО тинчликпарвар кучлари ёрдамида маҳаллий суд биносига бостириб кириши сабаб бўлган. БМТ назорати остида бўлган мазкур суд биноси бундан уч кун аввал маҳаллий серблар томонидан эгаллаб олинган эди.

ЕИ рўй берган тартибсизликлардан ташвиш билдириб, томонларни тинчлик сақлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG