Линклар

Тоғли Бадахшонда намойиш бўлди


Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилояти аҳолиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳуқуқбузарликларига қарши норозилик акцияси ўтказди.

Тоғли Бадахшон вилояти маъмурияти ёнида тўпланган 300га яқин намойишчи, шунингдек, 7 март кун Тожикистон парламенти қарори билан Тавилдара тумани ихтиёрига ўтказилган 7 та қишлоқни Тоғли Бадахшонга қайтаришни талаб қилди.

Уларнинг таъкидича, конституцияга мувофиқ, парламент Тоғли Бадахшон мухтор вилояти чегараларини мазкур вилоят халқ депутатлари розилигисиз ўзгартиришга ҳақли эмас.

Вилоят раҳбарияти намойишчилар талабини яқин кунларда ўрганиб чиқишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG