Линклар

Спикерликка аёл номзоди кўрсатилди


Покистон халқ партияси мамлакат парламенти спикери лавозимига аёл киши - Фаҳмида Мирза номзодини кўрсатди. Агар парламент мазкур номзодни қўллаб-қувватласа, Фаҳмида Мирза Покистон тарихида Миллий ассамблея спикери этиб тайинланган биринчи аёл бўлади.

Марҳума бош вазир Беназир Бҳутто етакчилик қилган Покистон халқ партияси ўтган ойида мамлакатда ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозонган эди.
XS
SM
MD
LG