Линклар

КХДР АҚШ расмийлари билан учрашувга рози


Шимолий Корея ҳукумати Пхеньяннинг ядровий қуролсизланишига оид олти томонлама музокараларни давом эттириш мақсадида АҚШ расмийлари билан учрашишга розилик берди. Бу ҳақда Шимолий Корея ахборот агентликлари маълум қилди.

Мазкур хабардан бир ҳафта муқаддам АҚШ ва Шимолия Корея ядровий дастури музокарачилари Женевада учрашган эди.

2007 йил якунида расмий Пхеньян ўз ядровий дастурига оид барча маълумотларни ошкор қилмагандан сўнг бу борадаги олти томонлама музокаралар боши берк кўчага кириб қолган эди.
XS
SM
MD
LG