Линклар

logo-print

БМТ полициячиси вафот этди


Косовонинг Митровица шаҳрида рўй берган тартибсизликлар чоғида тан жароҳати олган БМТ полициячиси шифохонада вафот этди.

17 март куни Митровица шаҳрида Косово мустақиллигига қарши норозилик билдириб чиққан маҳаллий серблар билан БМТ полицияси ва НАТО ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган эди.

БМТ ва НАТО расмийларига кўра, тўқнашувлар чоғида серблар полиция ходимларига қарши қўл гранаталари ҳамда ўқ отар қуроллар ишлатган. Тўқнашувлар оқибатида БМТ ва НАТОнинг 60га яқин ҳарбийси ҳамда 70га яқин намойишчи тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG