Линклар

logo-print

Россия ва АҚШ келишувга эриша олмади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва АҚШ расмий Вашингтоннинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси борасида келишувга эриша олмаганини билдирди.

Сергей Лавровнинг бу баёноти Москвада АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва мудофаа вазири Роберт Гейтс билан ўтказилган музокаралардан сўнг янгради.

Роберт Гейтснинг билдиришича, учрашувлар давомида АҚШ томони Европада қурилажак мудофаа тизими Россияга хавф солмаслигини кафолатлаган.

Айни пайтда К.Райс ва С.Лавров расмий Москва Вашингтон билан мазкур масалада ҳамда бир қатор муаммолар юзасидан самарали музокаралар олиб бориш мумкинлигига ишонч билдирган.
XS
SM
MD
LG