Линклар

Хитой айбни Далай Ламага қўйди


Хитой бош вазири Вэн Цзябао Лҳасада рўй берган тартибсизликларда Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Ламани айблади.

Пекинда чиқиш қилган бош вазир Далай Ламанинг: “Хитой аскарлари Тибет ҳудудида маданий геноцид уюштирмоқда”, деган сўзлари ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини билдирди.

Бош вазирнинг билдиришича, Лҳасадаги намойишчилар Пекиннинг Ёзги Олимпия ўйинларига кўраётган тайёргарлигига путур етказишга уринган.

Айни пайтда БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хитой ҳукумати ва Тибетдаги намойиш иштирокчиларини босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG