Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:12

Қочқинлар юртига қайта олмаяпти


Андижонлик Ҳикматой исмли аёлнинг “Озодлик”ка айтишича, Андижон воқеаларидан сўнг мамлакатни тарк этган қариндошларининг ўз юртига қайтиш тўғрисида Ўзбекистон элчихонасига қилган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

“13 май воқеалари сабабли овсиним, қайинянгам Европага чиқиб кетган. 3 та боласини мен олиб қолганман. Ўзимнинг 4 та болам бор. Шунинг учун жуда қийин бўлиб қолди. Уларга телефон қилсам, ана келамиз, мана келамиз, ариза ëзганмиз, дейишади. Лекин келишмаяпти. Ўзбекистондан жавоб бўлиши керак экан. Ўзбекистондагилар бўлса, уларнинг ўзлари келишмаяпти, дейди. 3 йилдан бери мана бу болалар сарғайиб кетди. Ўзимнинг 4 та болам бўлгани учун уларни эплай олмай қолганман. Энди келишса келишди, бўлмаса бир иложини қилиб болаларини жўнатиб юбораман”,- дейди Ҳикматой.

Маълум бўлишича, Ҳикматойнинг қариндошлари ва қочқинларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасига қайтиш истагини билдириб мурожаат қилган.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги консули Маҳтумқули Маллаев “Озодлик” билан суҳбатда бу қочқинлар Франкфуртдаги консулхонага мурожаат қилган бўлиши мумкинлигини, жавобни эса бош консухонадан олиш мумкинлигини билдирди.

Қочқинлар 1,5 йилдан бери ҳеч қандай жавоб олмагани эслатилгандан кейин эса М.Маллаев: “Бош консулхонага боришса, балки консулнинг ўзи билан учрашиб, аниқ бир жавоб олар. Улар ҳам балки жавоб кутаëтгандир. Биз уни билмасак. Хат алмашиш жойлари элчихонаники алоҳида, консулхонаники алоҳида. Улар марказ билан келишиб, марказдан жавоб бўлгандан кейин улар ҳам жавоб беришади. Якуний қарор Тошкентда ҳал қилинади”,- деди.
XS
SM
MD
LG