Линклар

logo-print

Покистонда аёл спикер


Покистонда илк бора аёл киши - Фаҳмида Мирза мамлакат парламенти спикери этиб сайланди. Унинг номзоди Покистон халқ партияси томонидан тавсия қилинган эди.

Парламентнинг истеъфога чиқаётган спикери Амир Ҳусайннинг билдиришича, Фаҳмида Мирза номзоди учун 249 депутат овоз берган.

18 февраль куни ўтказилган парламент сайловида Покистон халқ партияси ғалаба қозонган эди. Эндиликда мазкур партиянинг тузилажак коалицион ҳукуматга етакчилик қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG