Линклар

logo-print

БМТ “айбдорлар”ни топди


БМТ Косовонинг Митровица шаҳрида рўй берган тартибсизликлар учун масъулиятни Сербия ҳукумати зиммасига юклади.

БМТнинг Косоводаги миссияси раҳбари Ларри Россиннинг билдиришича, маҳаллий сербларнинг барча ҳаракатлари олдиндан пухта ўйланиб амалга оширилган ҳамда бу вазиятда Сербия ҳукумати тартибсизликлар олдини олиш учун бирор иш қилмаган.

17 март куни Митровицада маҳаллий серблар билан БМТ полицияси ва НАТО ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган, оқибатда БМТ полициясининг бир ходими нобуд бўлиб, тинчликпарвар кучлардан 60га яқин киши ва 70га яқин намойишчи тан жароҳати олган эди.

Шунингдек, Болгария, Венгрия ва Хорватия Косово мустақиллиги расман тан олди. Бу Косово мустақиллигини тан олган илк қўшни давлатлардир. Мазкур давлатлар Сербия ҳукумати билан ҳам ҳамкорликни ривожлантиришга иштиёқ билдириб, расмий Белградни ЕИга аъзо бўлиш уринишларини янада жадаллаштиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG