Линклар

Тибет коммунистлари Далай Ламага “ёпишди”


Тибет коммунистик партияси етакчиси Хитой газеталаридан бирига берган интервьюсида “Хитой ҳукумати Тибет келажаги борасида Далай Лама билан шиддатли кураш олиб бораётгани”ни таъкидлади.

Хитой ҳукумати эса Лҳасада рўй берган тартибсизликларда Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Ламани айблашда давом этмоқда. Аммо Далай Лама Хитой ҳукумати иддаоларини кескин рад этиб, Тибетдаги зўравонликларни тўхтатишга чақирди.

Шунингдек, “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Хитой ҳукуматини Лҳасада ҳибсга олинган намойишчилар олдига халқаро кузатувчилар киритилишига рухсат беришга чорлади.

Хитойнинг “Синьхуа” агентлиги эса Лҳасадаги тартибсизликларда иштирок этган юздан ортиқ фуқаро полицияга таслим бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG